UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  2 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  28 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  11

ЕЧЛ 2019/20: Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиққан 26 жамоа номи аниқ Янгиликлар

ЕЧЛ 2019/20: Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиққан 26 жамоа номи аниқ

Европа Чемпионлар Лигасининг янги 2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиққан барча жамоалар номи расман маълум бўлди.

- УШБУ САҲИФА ЯНГИЛАНДИ

ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиқадиганлар рўйхати:

УЕФА Европа Чемпионлар лигаси ғолиби;

УЕФА Европа Лигаси ғолиби;

Испания, Англия, Италия ва Германиянинг энг яхши тўртта жамоаси;

Франция ва Россиянинг энг яхши иккита жамоаси;

Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия чемпионлари;


ЕЧЛ-2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичи иштирокчилари рўйхати:

Испания: "Барселона", "Атлетико", "Реал", "Валенсия" 

Англия:  "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" 

Италия: "Ювентус", "Наполи", "Аталанта", "Интер" 

Германия: "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "РБ Лейпциг", "Байер"

Франция: ПСЖ, "Лилль", "Лион"

Россия: "Зенит", "Локомотив" 

Португалия: "Бенфика" 

Украина: "Шахтер"

Бельгия: "Генк"

Туркия: "Галатасарай"

Австрия: "Зальцбург"

P.S. ЕЧЛ финалига чиққан "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари АПЛ орқали келаси мавсум учун тўғридан-тўғри йўлланмани нақд қилганликлари туфайли Австрия чемпиони "Зальцбург" муддатидан аввал ЕЧЛ гуруҳ босқичи масаласини ҳал этди.

Испания чемпиони ("Барселона"), Англия чемпиони ("Манчестер Сити"), Италия чемпиони ("Ювентус"), Франция чемпиони ("ПСЖ"), Россия чемпиони ("Зенит") ҳамда ЕЧЛ ғолиби ("Ливерпуль") ва Европа лигаси ғолиби ("Челси") ЕЧЛ гуруҳ босқичи қуръасида биринчи корзинкадан жой олади. 

"Барселона" ЕЧЛ асосий сеткада 24-маротаба иштирок этади. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади. "Реал" ва "Порту"да каталонияликларни бу борада қувиб олиш имконияти мавжуд. "Ювентус" учун ЕЧЛнинг янги мавсуми 20-иштирокка айланади. Туринликлар бундай кўрсаткични қайд этган олтинчи клуб бўлади.

Италия А Сериясининг бронза медали соҳиби "Аталанта" илк бор Европа чемпионлар лигасида, тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. "Аталанта" аввал хаттоки мусобақанинг квалификация раундига ҳам чиқа олмаган. 

Қолган 6та йўлланма эса квалификация раундида ўйналади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика