ЕЧЛ. 2-тур. ЦСКА - "Виктория" 3:2
02 окт 2013 22:51
Янгиликлар
ЕЧЛ. 2-тур. ЦСКА - "Виктория" 3:2
Европа чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган навбатдаги ўйин бўлиб ўтди.
Москванинг ЦСКА клуби Санкт-Петербургда Чехиянинг "Виктория Пльзень" клубини қабул қилди.
Учрашувдаги ҳисоб меҳмонлар томонидан 4-дақиқада очилди. Райторал бу вазиятда ўзини кўрсатди - 0:1. 19-дақиқада Тошич, 29-дақиқада Хонда гол уриб "армиячилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқишди.
78-дақиқада Ржезник ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 3:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бакош якуний натижани ўрнатди - 3:2.
ЦСКА Россия – Виктория Пльзень Чехия 3:2
2 октябрь, 21.00, «Петровский»
Голлар: 0:1 – 4 Райторал, 1:1 – 19 Тошич, 2:1 – 29 Хонда. 3:1 - 78, автогол Ржезник. 3:2 – 90 Бакош.
ЦСКА – Акинфеев, Набабкин, А.Березуцкий, Игнашевич, Шенников, Эльм (Миланов, 73), Вернблум, Тошич, Хонда, Цубер (Гонсалес, 64), Муса (Витиньо, 89).
Виктория Пльзень – Козачик, Райторал, Губник, Прохазка, Ржезник (Поспишил, 84), Горват, Горшава (Джуриш, 77), Петржела, Коларж, Коваржик (Тецл, 70), Бакош.
Огоҳлантиришлар: Горшава (22), Тецл (76).
Тунда бўлиб ўтадиган 7та ўйиннинг ҳисоблари ҳам сайтимиз орқали онлайн бериб борилади. Биз билан қолинг ва ўйинлар натижасини биринчилардан бўлиб хабардор бўлиб боринг.
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар