UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  0 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  8 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  10 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  0 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  26 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  13 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  3 16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   7 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  9 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  2 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  5 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  19 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  6

ЕЧЛ. 1/8 финалга чиққан жамоалар ҳақида Янгиликлар

ЕЧЛ. 1/8 финалга чиққан жамоалар ҳақида

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўлланма олган 16та жамоа ҳақида маълумот берамиз.
Гуруҳ ғолиблари
"Реал" (Испания)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар: ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар: Криштиану Роналду - 11 (гуруҳ босқичи рекорди)
Ўтган мавсум: ярим финал ("Ювентус"дан мағлубият - 2:3)
Мусобақадаги энг яхши натижаси: ғолиб, 10 марта (1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002, 2014)

• Криштиану Роналду гуруҳ босқичида 11та гол урган ҳолда 88та гол билан билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. "Реал" кетма-кет 19-марта гуруҳ босқичидан чиқди.



"Вольфсбург" (Германия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар: "ПСЖ", "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар: Налдо - 2
Ўтган мавсум: Европа лигаси чорак финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси: Илк бор 1/8 финалга чиқди

• "Вольфсбург" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ плей-оффига чиқди.

"Атлетико" (Испания)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Ювентус", "Рома", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Антуан Гризманн - 4
Ўтган мавсум:  чорак финал ("Реал"дан мағлубият - 0:1)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  финал (1974, 2014)

• "Атлетико" кетма-кет учинчи йил ЕЧЛ гуруҳ босқичини биринчи ўринда тугатди.



"Манчестер Сити" (Англия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Рома", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Рахим Стерлинг - 3
Ўтган мавсум: 1/8 финал ("Барселона"дан мағлубият - 1:3)
Мусобақадаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (2006)

• "Сити" ўз тарихида илк бор гуруҳда биринчи ўринни олди.

"Барселона" (Испания)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Луис Суарес - 5
Ўтган мавсум:  Чемпион ("Ювентус" устидан ғалаба - 3:1)
Мусобақадаги энг яхши натижаси: чемпион, беш марта (1992, 2006, 2009, 2011, 2015)

• "Барселона" Чемпионлар лигасини кетма-кет икки йил ютган илк клуб бўлишга ҳаракат қилмоқда.



"Бавария" (Германия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар: Роберт Левандовски - 7
Ўтган мавсум:  ярим финал ("Барселона"дан мағлубият - 3:5)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион, беш марта (1974, 1975, 1976, 2001, 2013)

• "Бавария" гуруҳ ғолиби бўлиш бўйича "Манчестер Юнайтед"га тенглашиб олди. Бу борада "Барселона" (17) ва "Реал" (15) пешқадам.

"Челси" (Англия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Виллиан - 5
Ўтган мавсум: 1/8 финал ("ПСЖ"дан мағлубият - 3:3 (сафарда урилган гол туфайли)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион (2012)

• "Челси" охирги 13та мавсумдан 10тасида гуруҳда ғолиб бўлди.

"Зенит" (Россия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Арсенал"
Энг яхши тўпурар:  Артем Дзюба - 6
Ўтган мавсум: Европа лигаси чорак финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  1/8 финал (1986, 2012, 2014)

• "Зенит" сўнгги турда "Гент"ни мағлуб этганида гуруҳ босқичининг барча ўйинида ютган еттинчи жамоага айланарди.



Иккинчи ўринни эгаллаганлар
"Пари Сен-Жермен" (Франция)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Анхель Ди Мария - 3
Ўтган мавсум: чорак финал ("Барселона"дан мағлубият - 1:5)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  ярим финал (1995)

• "Пари Сен-Жермен" гуруҳ босқичида битта гол ўтказиб мусобақа рекордини ўрнатди.

ПСВ (Голландия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Люк де Йонг, Максим Лестьенн - 2
Ўтган мавсум:  Европа лигаси 1/16 финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион (1988)

• ПСВ 2006/07 йилги мавсумдан буён ЕЧЛ плей-оффига чиққан илк Голландия клуби бўлди. Ўша мавсумда Эйндховен клуби чорак финалга қадар етиб борганди.



"Бенфика" (Португалия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Николас Гайтан - 3
Ўтган мавсум: Европа лигаси финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион, икки марта (1961, 1962)

• "Бенфика" охирги 8 мавсумда иккинчи бор 1/8 финалга чиқди.

"Ювентус" (Италия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Альваро Мората, Марио Манджукич - 2
Ўтган мавсум:  финал ("Барселона"дан мағлубият - 1:3)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион, икки марта (1985, 1996)

• "Ювентус"нинг еврокубоклардаги ўз уйидаги мағлубиятсиз серияси 16та ўйинга етди (10та ғалаба, 6та дуранг).



"Рома" (Италия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар: "
Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар: Эдин Жеко, Миралем Пьянич, Даниэле Де Росси - 2
Ўтган мавсум: Европа лигаси 1/8 финал
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  финал (1984)

• "Рома" 6 очко билан гуруҳдан чиқди. Рим клуби 2013/14 йилги мавсумда "Зенит"нинг натижасини такрорлади.

"Арсенал" (Англия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Барселона", "Зенит"
Энг яхши тўпурар: Оливье Жиру - 5
Ўтган мавсум: 1/8 финал
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  финал (2006)

• Гуруҳ босқичидаги дастлабки икки мағлубиятга қарамай, "Арсенал" 1/8 финалга чиқди. Лондон клуби кетма-кет 16-марта плей-оффда ўйнайди.



"Динамо" Киев (Украина)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария"
Энг яхши тўпурар:  Андрей Ярмоленко - 2
Ўтган мавсум: Европа лигаси чорак финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси: ярим финал (1977, 1987, 1999)

• Киевнинг "Динамо" клуби 1999/2000 йилги мавсумдан буён илк бор мусобақанинг баҳорги қисмига чиқди.

"Гент" (Бельгия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси"
Энг яхши тўпурар:  Даниел Миличевич - 3
Ўтган мавсум:  еврокубокларда иштирок этмаган
Мусобақадаги энг яхши натижаси: учинчи саралаш босқичи (2011/12)

• "Гент" 2000/01 йилги мавсумдан буён ЕЧЛ плей-оффига чиққан Бельгиянинг биринчи клуби бўлди. Ўшанда "Андерлехт" бу натижага эришганди.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика