Дзюба икки йиллик “сукунатни бузди”

“Зенит” ҳужумчиси артем Дзюба ЖЧ-2018 мусобақасида Россия термаси сафида Саудия Арабистони терма жамоаси дарвозасига гол урди.

Ҳужумчи икки йил деганда илк марта терма жамоа сафида рақиблари дарвозасига гол урди. Сўнгги марта Дзюба 2016 йилнинг 5 июнида Сербия (1:1) термаси дарвозасини ишғол этганди.


Манба: sports.ru