UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  4 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  0 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  0 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  5 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  1 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  2 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  2 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  9 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0

ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди Янгиликлар

ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди

Теглар :  ДХХ Кубоги
“Бунёдкор” ўқув-машғулот майдонларида ДХХ кубогининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

2021 ва 2022 йилларда республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилди. 

Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда. Шу боис, мусобақани анъанавий тарзда ўтказиб бориш ва келгусида қизлар ўртасида ҳам мини-футболни ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган эди.

Ушбу мақсадда жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.

  • Биринчи босқич – туман ва шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.
  • Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди. Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёшлар аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, бу йилги мусобақалар доирасида республика бўйича 98 та футбол майдонлари ва спорт объектлари таъмирланди.

Республика босқичи  21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни “Жар” стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.


Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.





Бугун-эрта тонгдан мини футбол ва футбол бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика