UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   0 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  1 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  8 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  14 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди Янгиликлар

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали "Бунёдкор" стадионига борди ва Равшан Эрматов билан учрашди

Кеча Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация пойтахтимизга ташриф буюрган эди.

Бугун меҳмонлар шаҳримиздаги "Бунёдкор" стадионига ҳам боришди. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган мазкур ўйингоҳ 50дан ортиқ секторларга эга ва 34 минг томошабинга мўлжалланган. Делегация аъзолари стадиондаги шароитларни кўздан кечириш давомида футболчилар ва томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан танишишди. Стадиондаги "Футбол тарихи" музейидаги экспонатлар ва ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов билан учрашувдан делегация аъзолари, айниқса, мамнун бўлдилар. Рустами Эмомали музейни томоша қилар экан "Пахтакор" жамоасида тўп терган тожикистонлик фахрий футболчи Нуриддин Амриевнинг фотосуратларини ҳам кўздан кечирди. Ўзаро мулоқот давомида Рустами Эмомали Осиё давлатлари орасида футболни янада ривожлантириш, Марказий Осиё футбол жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш фикрини билдирди.


Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Рустами Эмомали 2019 йилнинг апрель ойидан буён Марказий Осиё футбол Ассоциациясининг президенти ҳисобланади. Самимий руҳда ўтган суҳбат жараёнидан кейин Душанбе шаҳри раисига 7-рақамли футболка ва Равшан Эрматовнинг дастхати туширилган сариқ ва қизил карточкалар совға қилинди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика