Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?
08 янв 2025 00:41
Янгиликлар
Дунёдаги энг бой инсон Илон Маскнинг отаси Эррол Маск ўғли "Ливерпуль"ни сотиб олишни истагида эканини айтди. Катта Маск Ливерпуль шаҳрида унинг узоқ қариндошлари яшаганини қўшимча қилди.
"Ўғлим [Илон Маск] "Ливерпуль"ни сотиб олишдан мамнун бўларди. Унинг бувиси Ливерпулдан. Бизнинг оиламиз ўша ердан бўлган, улар Битлз гуруҳи билан бирга катта бўлишган", -дейди Эррол Маск.
Forbes талқинига кўра, Илон Маскнинг айни дамдаги бойлигининг таҳминий қиймати 415.6 миллиард долларни ташкил қилади. "Ливерпуль" клуби эса таҳминан 4.5-5 млрд долларга баҳоланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар