UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  0 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  0 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  8 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  5 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  3 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  11 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0

Дунёнинг энг бой футболчиси «Лестер Сити» клуби ёшлар жамоасида ўйнашидан хабарингиз борми? Янгиликлар

Дунёнинг энг бой футболчиси «Лестер Сити» клуби ёшлар жамоасида ўйнашидан хабарингиз борми?

Футбол - шунчаки ўйин эмас. У аллақачон йирик бизнесга айланиб улгурди. Аммо баъзилар борки, улар пул учун эмас, шон-шараф ва шуҳрат учун футбол ўйнайдилар.

Forbes журнали дунёдаги энг бой футболчилар рўйхатини эълон қилди. Келинг, қуйида шу рўйхат билан танишамиз:

1.Фаик Болкиах ($20 Млрд)

Энг бой футболчи деганда кўпчиликнинг хаёлига Роналду ёки Месси келиши табиийдир. Аммо бу галги рейтингда ажабланарли ҳолат рўй берди. Дунёнинг энг бой футболчиси – «Лестер Сити» клуби ёшлар жамоаси вакили Фаик Болкиах бўлди. 1998 йилда таваллуд топган футболчи Бруней султонининг жияни ва мамлакат шаҳзодаси ҳисобланади. Фаик футболда айтарли ютуқларга эришмаган бўлса ҳам, 20 миллиард доллар миқдоридаги мероснинг эгаси саналади.


2. Криштиану Роналду ($450 Млн)

Бу футбочи ҳақида кўп гапирилган. Аммо у ҳар гал бизни қайта-қайта гапиришга ундайди, мажбурлайди.

У 1992 йил (7 ёшида) отаси маъмурлик қиладиган ҳаваскор жамоада ўйнай бошлади. 14 ёшидаёқ ёрқин келажагига ишонч ҳосил қилди ва мактабни ташлаб, футболга кўпроқ вақт ажрата бошлади. 15 ёшида юрагида юзага келган жиддий муаммо ҳам уни тўхтатиб қола билмади… Бугун эса у спорт оламидаги энг йирик ном.

Футболдан ташқари ҳар хил бизнеслари, меҳмонхоналари бор. Ич кийим, пойабзал, атир-упа ишлаб чиқарадиган кўплаб компаниялар билан ҳамкорлик қиладиган Криштианунинг ҳисобида сал кам ярим миллиард доллар бор.



3. Лионель Месси ($400 Млн)


Криштианунинг номи бор жойда яна бир ном бўлиши табиий ҳолат. 600 дан ортиқ гол урган, 5 та «Олтин тўп»ни қўлга киритган футболчи ҳафтасига 667 минг доллар маош олади. Реклама роликларидаги чиқишлари Мессига катта даромад келтиради. Adidas, Gatorade, Huawei, Hawkers ва Pepsi компаниялари билан ҳамкорлик ортидан бир йилда 27 миллион доллар ишлаб топади.

Бундан ташқари, Хитой Халқ Республикасининг Нанкин шаҳрида «Messi Experience Park» номли тематик боғ очилиши режалаштирилган.

Бир пайтлар Месси бувиси билан машғулотларга бораётганида буни орзу қилган, ёки йўқ. Билмаймиз. Аммо у ҳозир сайёрамизнинг энг бадавлат спортчиларидан бири бўлиб улгурди.



4. Неймар ($350 млн)

Охирги пайтларда футболдан бошқа ҳамма нарсани қойиллатаётган бразилиялик футболчи мазкур рейтингнинг 4-поғонасини банд қилди. 17 ёшидаёқ машҳурлик даражасига кўтарила олган Неймарнинг бугунги кундаги даромади 350 миллион долларни ташкил қилади. У Nike, Gillette, Panasonic, Volkswagen, Unilever, Santander каби компаниялар билан реклама шартномаси ортидан 22 миллион доллар пул топади. Видео ўйинлар муқовасини безаб турадиган футболчи бугунги кунда мусиқанинг «Поп» жанри тарғиботи билан ҳам шуғулланади.

Бразилия терма жамоаси аъзоси бир неча йил ичида бу рейтингда юорилаши тахмин қилинмоқда.



5. Златан Ибрагимович ($190 Млн)

Ўзига хос характерга эга бўлган Златаннинг бир пайтлар ҳеч вақоси йўқ эди. Тақдир унга машҳурлик, эътибор, шон-шуҳрат билан бир қаторда катта бойлик ҳам инъом қилди. У барчасига футбол воситасида эришди. Бугунги кунда «Лос-Анжелес Гелакси» клуби шарафини ҳимоя қилаётган 38 ёшли ҳужумчининг «А-Z» деб аталадиган спорт кийимлари тайёрловчи компанияси бор. Ибра парфюмерия оламида ҳам ўз брендига эга. Бундан ташқари у ҳам реклама роликларига суратга тушиш орқали даромад топади.



6. Уэйн Руни ($160 Млн)

Форбес маълумотларига қараганда, 1985 йилда таваллуд топган Руни футболдан 22 миллион доллар даромад олади. Шунингдек, Nike, Ford ва Nokia компаниялари билан тузилган ҳамкорлик битимлари футболчига 5 миллион доллар фойда келтиради. «Harper Collins» спорт нашри ҳам Англия терма жамоасининг собиқ сардори ҳисобига шунча пул ўтказиб беради.



7. Гарет Бэйл ($125 Млн)

Бейл 1989 йил Кардифда туғилган. Бугун, 30 ёшида Мадридда яшаяпти. Шу 30 йил оралиғида Гарет 125 миллион доллар ишлаб топди. У Мадриднинг «Реал» клубидан йилига 15 миллион доллар маош олади. Бундан ташқари Adidas, Nissan, Footlocker, Lucozade каби компаниялар билан ҳамкорлик футболчига 24 миллион долларни тақдим этади.



Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика