UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  19 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  11 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана" Янгиликлар

Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Маракана"

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлмиш "Маракана"га фотосаёҳат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, кеча сайтимизнинг расмий телеграм каналида 5та стадион ўртасида сўровнома ўтказган эдик ва унда "Маракана" ғолиб чиққан эди.


"Маракана" - Бразилия

Клуб: "Фламенго", "Флуминенсе" ва Бразилия терма жамоаси

Очилган йили: 1950 йил 16 июнь

Сиғими: 199 854 (ЖЧ-1950), 78 838

Стадион ҳақида фактлар:

- "Маракана" Гиннеснинг Рекордлар китобига 180 000 мухлис сиғадиган ўрни билан энг катта стадион сифатида киритилган. Баъзи манбаларда стадион 200 000 мухлисни ҳам ўз бағрига сиғдира олиши ёзилган.

- Стадион ва унинг атрофидаги умумий майдон 195 000 квадрат метрдан ҳам ошади.

- Қурилиш 1948 йилнинг 2 августида, яъни ЖЧдан 2 йил аввал бошланган. Қурилиш учун жой шаҳарнинг тарихий қисми яқинидан танланган.

- Лойиҳа Рио-де-Жанейронинг энг яхши 7 архитектори (Рафаэль Гальвао, Педру Бастос, Орландо Азеведо, Антониу Карнейру, Мигель Фельдман, Валдир Рамос ва Оскар Валдетару) томонидан яратилган.

- Қурилишда 1500га яқин инсон ишлаган, турнир яқинлашгач эса икки баравар кўп. 1950 йилда ЖЧ бошланганда ҳам стадион тўлиқ қурилмаган эди, аммо бу ўйинларни қабул қилишга ҳалақит бермаган.

- Финалда эса 173 830та чипта сотилди, аммо стадионга келганларнинг сони бундан ҳам кўп эди 199 мингдан 210 минггача - шунчаки ажойиб!

- Стадионнинг асосий кириш йўлагида футболчининг ҳайкали жойлашган. Ушбу ёдгорлик Бразилия терма жамоасининг 1958 йилда Швецияда бўлиб ўтган ЖЧдаги ғалабаси шарафига ўрнатилган.

- Шон-шараф залида Пеле, Роналдо ва Зико сингари энг кучли футболчилар ўз номларини қолдиришган.

- Марио Филью футболнинг ашаддий ишқибози бўлган ва "Флуминенсе" мухлиси бўлган. 1966 йилда унинг ўлимидан сўнг стадион Фильюнинг номига ўзгартирилган. Шундай экан "Маракана"нинг расмий номи Estádio Jornalista Mário Filho ҳисобланади.


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу" 

Сиз яна қайси стадионларнинг ажойиб суратларини тошоша қилишни истайсиз, изоҳларда ёзиб қолдиринг!  


→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сан-Мамес"  

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Энфилд" 

→ Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Камп Ноу"

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика