Дунёдаги энг ёмон майдонга чизиқ чизувчи аниқланди
13 май 2016 14:47
Янгиликлар
Дунёдаги энг ёмон майдонга чизиқ чизувчи аниқланди
Норвегиянинг 7 даражали лигасида дунёдаги энг ёмон майдон чизиқларини чизувчилар топилди.
Ўтган ҳафта, "Юлебигда" ва "Риска 3" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин икки нотаниш йигитга майдон чизиғини чизиш таклиф қилинди.
Куанг Мин Ха ва Ник Дуй До чимни бўяб чиқишди ва уларнинг иши тезда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

"Бундай ишни биринчи ва охирги маротаба бажарган бўлсак керак" - дейди Куанг Мин Ха.
Бу икки йигит аут чизиғини қийшиқ чизганини тушунса бўлади, аммо улар майдон марказини "трамвай йўли" қилиб ташлаган.

"Риска 3" ўйинда пенальтига эга бўлди ва 11 метрлик нуқта дарвозадан 13 метр узоқликда эди. Пенальти аслида дарвозадан 10,97 метр узоқликда жойлашиши керак.

championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар