UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  3 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди? Янгиликлар

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди?

Ўринбосарлар жамоаси — ақлли мутахассислар ишлайдиган тўғри йўлдаги клубларнинг келажаги ҳисобланади.

17-19 ёшли иқтидорлар катта футболга айнан U-21 биринчилиги орқали ўтиб олишади. Ўзимизда ёш юлдузлар камлигига сабабчи сифатида ҳамма вақт бош мураббий(лар) кўрсатиб келинди. Улар танбалликда, ўринбосарларининг ўйинини кузатиб, селекция қилмасликда айбланди.

Ўз навбатида "тренер"лар ҳам "дубль" учрашуви асосий жамоа машғулоти билан бир пайтга қўйилганидан узоқ йиллар нолиб юришди. Ниҳоят, уларнинг "оҳ"и футбол раҳбариятига қадар етиб борди ва 2022 йилда регламентнинг 19.1. бандига ўзгартириш киритилди:

U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувидан бир кун кейин ўтказилади (майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўказади).

Яқиндагина ЎФА вице-президенти сифатида иш бошлаган Одил Аҳмедов бу қарорнинг фойдали томонларини санаб берди:

Биринчидан, жамоанинг асосий таркибидан жой ололмаган футболчи эртасига U-21 чемпионатида ўйнаши мумкин. Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади.

Иккинчидан, агар клубнинг U-21 жамоаси учун ажратилган майдон талаб даражасида бўлмаса, учрашув асосий стадионда ўтказилади.

Учинчидан, асосий таркиб мураббийлари энди бемалол U-21 чемпионати ўйинларини кузатишлари мумкин. Бунга қадар U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиб машғулотлари билан бир пайтга тўғри келиши кўпчиликка ноқулай эди.

Бир қарашда барчаси ҳал бўлди-ю энди ривожланиб кетамиз. Мураббийлар тез орада янги "вундеркинд"ларни кашф қилиб ташлайдигандек. Бироқ, бу тасаввурнинг умри яшил майдонгача...

Тўғри, бош мураббийларга "дубль" учрашувларини кузатиш, янги иқтидорларни қидириш ва асосий таркибда жой тополмаган шогирдларини синовдан ўтказиш учун ажойиб имконият яратилди. Лекин, бундан кимлар унумли фойдаланаётгани барчага қизиқ бўлса керак.

Суперлигада 14 та клуб бор. Ўринбосарлар жамоаси иштирокидаги ўйинларга эса атиги 7 клубдан "катта устоз"лар келди: Анхель Лопес, Тимур Кападзе, Самвел Бабаян, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Денис Коростиченко ва Бахтиёр Ашурматов (биздаги маълумотларга кўра).

Кападзе сафардаги ўйинларда ҳам ўзи қоляпти, Ашурматов учрашувларни ёрдамчилари билан кузатяпти, Бабаян эса рақиб майдонидаги баҳслар таҳлилини Виктор Жалиловга ишониб, асосий таркиб билан ортга қайтяпти. 

Қолган клуб (мураббий)лар эса... Билмадик. Балки, бошқаларга U-21 жамоаси шунчаки регламентда белгиланган мажбурият туфайли керакдир. Аммо, бир нарса ойдинлашди: "дубль" ноқулай вақтга қўйилганини йиллар давомида айтиб келган баъзи мутахассислар бошини ошиқча оғритмаслик учун "арпа уни"ни баҳона қилган экан...

Ўлимга ўхшайди... 

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика