UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  0 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  1 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  47 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе Янгиликлар

"Dubai Cup" турнири, Жалолиддинов ва Йўлдошевнинг ҳолати ва Катанец билан муҳокама қилинган мавзу - Тимур Кападзе

ФИФА кунлари бошлангач бор эътибор йиғин олиб бораётган терма жамоаларга қаратилади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 18 март кунидан бошлаб навбатдаги йиғинга киришди. Вакилларимиз 22 мартга қадар Тошкентда шуғулланишади ва БААга йўл олишади. 

Бошланган йиғин, таркибга чақирилган футболчилар ва бошқа мавзу юзасидан бош мураббий Тимур Кападзега юзландик. Дастлаб эса йиғин ҳақидаги фикрларини тингладик. 

- 18 мартдан йиғинга киришдик. "Dubai Cup"  биз учун жуда яхши турнир. Мусобақада бир-бирига муносиб жамоалар қатнашади. Саудия Арабистони, БАА ва учинчи рақиб кейин иккита баҳсга қараб маълум бўлади. Саудия Арабистони билан охирги маротаба Тошкентдаги Осиё чемпионати саралашида тўқнаш келганмиз. Тайёргарлигимиз кўнгилдагидек кетмоқда. Рўйхатдагиларнинг барчаси соғ-саломат. Бизни ташвишлантираётган жиҳатлар йўқ. 

- Бу сафарги йиғинга легионерлардан Жасур Жалолиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев чақирилганини кўришимиз мумкин. Иброҳимҳалил яхши формада эканлиги маълум. Лекин Жасурда "Қайрат"га мослашиш жараёни кетмоқда. Бу борада унинг чақирилиши тўғримиди?

- Тўғри. Жасур энди энди ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Уни жуда яхши биламиз. Жисмоний ҳолати яхши эканлиги кўриниб турибди. Ўзи билан ҳам гаплашдик. Барчаси профессионал даражада. Қурбон Бердиев бунга жуда жиддий қарайди. Иброҳимҳалил қолаверса Ҳусайин Норчаев, Хожимат Эркинов борасида миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан гаплашдим. Буни муҳокама қилдик. Катанец юқоридаги футболчиларни яхши билишини ва терма жамоага чақираверишимни айтди. Уларнинг ўрнида бошқа футболчиларни кўрмоқчи экан. Шундай вазият юз берганидан хурсандмиз. Бу барчамиз учун фойдали. Яхши футболчилар чиқиб келяпти. Уларни кузатяпмиз. 

- "Олимпик" клуби аъзоларининг руҳияти ҳозирда қандай? Чунки жамоа Суперлигада ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Иккита дуранг ва мағлубият қайд этилди...

- Мен бундан хавотирда эмасман. Футболчилар катта ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Ғалабалар ҳам келади. Учта ўйинда ғалабага яқин эдик. Боз устига 90 фоиз футболчиларим Суперлигада дебют қилди. Ўйиндан ўйинга янада кучайиб борамиз. Кучли жамоалар билан ўйинларда камчиликларимиз кўринмоқда. Бизга шу керак. Ўзларига бўлган ишонч ортяпти. 

- Таркибда жароҳатланганлар йўқми? Дейлик Беҳзод Шамсиев ҳали тўлиқ сафга қайтмаган...

- Мазкур томондан муаммо йўқ. Шамсиев умумий гуруҳга қайтиб шуғулланяпти. Унинг салоҳиятини биламиз. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсатяпти. 

- Суперлиганинг дастлабки 3та туридан қандай таассуротлар қолди? Сизни ажаблантирган жиҳатлар бўлдими? Мисол учун кўп жамоаларда услублар ўзгармоқда...

- Биринчи турда "Сурхон" билан ўйнадик.Испаниялик мураббийлар одатда пас билан комбинацион услубни тадбиқ қилишади. Лекин кучга асосланган футбол ўйнашмоқда. Бу ҳам бир тактика. Демак мураббийнинг қараши шундай. Биз учун қизиқ бўлди. Ажаблантирган жиҳат кўзга ташланмади. Жамоаларимиз кўпроқ пас орқали комбинацион ўйнашларини истардим. Жамоаларда кучли футболчилар бор. Улар бундай ўйнашни билишади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика