Дракслер Испанияга йўл олиши мумкин
29 мар 2022 18:47
Янгиликлар
Дракслер Испанияга йўл олиши мумкин
ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер келаси ёзда Испания Ла Лигасига йўл олиши мумкин.
Журналист Адриен Греньенинг ёзишича, футболчининг хизматларига "Севилья" қизиқмоқда.
Манбага кўра, Дракслер ҳозирда Париждаги ўйин амалиётидан мамнун эмас, шу боис мавсум охирида у "Парк де Пренс"ни тарк этиб, унга асосий таркибдан ўрин кафолатлайдиган жамоага ўтишни жиддий мақсад қилган. Шулардан бири Хулен Лопетеги бошчилигидаги "Севилья" бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Дракслернинг ПСЖ билан шартномасининг муддати 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Германиянинг Transfermarkt портали хабарига кўра, футболчининг қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар