Дракслер "Ал Аҳли"ни эмас, ПСЖни танлади

Aslanov Jasurbek
10 сен 2023
Юлиан Дракслер Қатар чемпионатида ўйнашдан бош тортди.

Олдинроқ, Дракслер ва унинг ПСЖдаги жамоадоши Марко Верратти Қатар лигаси жамоасига ўтиши мумкинлиги айтилган эди. Немис ярим ҳимоячисига "Ал Аҳли" қизиқаётганди.

Аммо маълумотларга кўра, Юлиан Қатарда ўйнашни хоҳламади. У ПСЖда қолади.

Дракслер 2017 йил ПСЖга ўтган эди. Футболчи ўтган мавсум ижара асосида "Бенфика" шарафини ҳимоя қилди, унинг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal