

Термизнинг "Сурхон" жамоасига қарши кечган учрашувда "шерлар"нинг голларига Драган Черан (дубль) ва Достон Ҳамдамов муаллифлик қилди.
Ўйиндан сўнг Драган Черан фикрларини билдириб ўтди.
"Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Тўпурарлик ҳақида ўйлашга жуда эрта. Муҳими жамоам ғалаба қозонди. Бугун таркибимизда ёшлар ҳам тўп тепди. Улар бўлажак ўйинлар олдидан ўзларига ишонч олишди. Мен эса ўз ишимни қилдим ва ёрдам бердим. Энди қисқа вақт танаффус оламиз. Бизни "Насаф" кутмоқда", - дейди Черан.



