

"Бу йилги мавсум аввалгисига қараганда қийинроқ ўтди. Чунки, чемпионат савияси ва даражаси кўтарилиб борган сари совринларни ҳам қўлга киритиш қийинлашиб бораверади.
Шота Арвеладзе ўзбек футболи ва "Пахтакор" учун кўп нарса бера олди. Ушбу мураббийсиз янги мавсумни бошлашимиз бироз ғалати. Боиси унга бутун жамоа ўрганиб қолганди. Лекин олдинга интилишда давом этишимиз керак. Бу - футбол, тўхтаб қолмасдан янада юқори марралар сари қадам ташлашимиз лозим.
Кейинги йил июль ойида Ўзбекистонга келганимга беш йил бўлади. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш имконияти берилиши фаолиятимнинг чўққиси ҳисобланади",- дейди Драган Черан.
Батафсил интервьюни тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг!


