UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  2 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  2 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  6 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  12 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ" Янгиликлар

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ"

"Пахтакор"нинг черногориялик футболчиси Драган Черан Озарбойжон нашрига интервью берди.

Озарбойжоннинг "Azerisport" нашри юртимизда фаолият кўрсатаётган черногориялик Драган Черан билан қилган суҳбат чоғида унинг Озарбойжондаги фаолияти, "Пахтакор"даги ишлари ҳамда Шота Арвеладзенинг "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ олди.

- "Пахтакор"даги ишларингиз қандай кечмоқда?

- Мавсум мен ва жамоа учун ажойиб ўтмоқда. "Пахтакор" ОЧЛда ёмон таассурот қолдирмади, яхши иштирок этдик. Аллақачон мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритдик. Ўзим ҳам мавсум давомида кўплаб голлар уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан ҳам жорий мавсумни жуда яхши ўтмоқда, дейишга тўла асослар етарли.

- Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётганизга 3 йил тўлди. Лигани ўзгартириш фикри туғилмадими?

- Йўқ. Ҳозирча чемпионатни ўзгартириш режаси туғилгани йўқ. Мен Ўзбекистонда бахтлиман.

- Озарбойжон премьер лигасига қайтиш эҳтимоли борми?

- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки қачондир Озарбойжонга қайтишим мумкиндир, ким билади дейсиз.

- Озарбойжон клубларидан таклифлар тушдими?

- Баъзи жамоалардан таклифлар келди. Лекин "Пахтакор"да қолишни ва Ўзбекистонда яшашни афзал кўрдим.

- Озарбойжон чемпионатида икки мавсум тўп тепгансиз. Ўзбекистон лигаси билан таққослай оласизми?

- Ўйлашимча, Озарбойжон ва Ўзбекистон чемпионатида савия ва даража борасида бир хил. Иккала лигада ҳам футбол ўйнаш осон эмас. 

- "Симурғ" жамоасида ўйнаб юрган пайтингизда "Қорабоғ"га ўтиш варианти туғилганди. Лекин ўшанда "Қорабоғ"га ўтмаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳа, мени "Қорабоғ" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Лекин улар оз пул эвазига яхши форвардни қўлга киритишни исташганди. Мен эса табиийки бунга кўнмаганман.

- Айтишларича, сизни ўшанда резерв футболчи сифатида кўришган. Балки шунинг учун "Қорабоғ"га ўтмасликка қарор қилганмидингиз? Агарда яна Гурбан Гурбанов билан ишлаш имконияти туғилса бундан фойдаланармидингиз?

- Ҳа, мен ўшанда захирада қолишни ва ўйинга сўнгги 20-25 дақиқаликда тушишни истамаганман. "Симурғ"да ҳаммаси яхши кетаётганди, футболчи сифатида анча ўсишга ҳам эришганман. Гурбан Гурбанов жуда яхши мутахассис. Бежизга Озарбойжонда қаторасида 7 йилдан буён энг яхши эмас. 

- Айни пайтда "Пахтакор" рулидаги Шота Арвеладзе Бокунинг "Нефтчи" жамоасига келишга яқин бўлган. Агарда ўшанда Арвеладзе "Нефтчи"га келса, унда сиз ҳам Арвеладзени ортидан Озарбойжонга қайтган бўлармидингиз?

- Бу ҳаммаси миш-миш. Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қолиши аниқ.

- Охирги пайтларда чемпионатимиз интригаси тушиб бораётгани, унга аввалгидек қизиқиш йўқлиги айтилмоқда. Қўшимчасига "Симурғ", "Баки", "Хазар-Лянкярана" йўқ...

- Рақобат жуда кам. Санаб ўтган жамоаларингиз йўқ. Буларни эса меҳмонда мағлуб этиш жуда қийин масала бўлган.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика