UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  0 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ” Янгиликлар

Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Достонбек Тўхтабоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қизиқарли ўйин бўлди. Ўзим ҳам наманганлик бўлганим боис, бу ўйинга икки карра масуълият билан майдонга тушгандим. “Машъал” бугун ўз майдонида тўп тепаётгани туфайли ғалаба қозонишни режалаштирганди. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бир очкога эга бўлдик. Бундан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. 

- “Машъал”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?

- Юқорида айтганимдек, бизда ҳам, рақибимизда ҳам гол уриш учун имконият юзага келди. Бироқ иккала томон ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бундан ташқари, “Навбаҳор” тартибли ўйнагани ва бизга етарлича қаршилик кўрсатгани ўйинда дуранг қайд этилишига сабаб бўлди. 

- Жамоангизни жорий мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Бизда барчаси жойида. Фақатгина, муҳим ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Муҳим очколарни бой бериб қўйдик. Қайсидир ўйинларда мен ҳам жамоага панд бериб қўйдим. Чунки тажриба етишмаслиги сезилиб қолмоқда. Олдинда бизни муҳим баҳслар кутмоқда. Машғулотларга пуҳта тайёргарлик кўрамиз ҳамда ижойиб натижа кўрсатиш учун боримизни берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика