Достонбек Ҳамдамов: “Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”
30 апр 2019 20:55
Янгиликлар
Достонбек Ҳамдамов: “Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Металлург" билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Биз ўйиндан-ўйинга яхшироқ ҳолатга кириб бормоқдамиз. Машғулотларда жиддий меҳнат қилиб, учрашувларга юз фоиз тайёр бўлишга интиляпмиз. Жамоа яхшироқ ҳаракат қилишга уринмоқда. Биздан чиройли футбол кутишади ва бунга муносиб жавоб қайтаришга интилиб кўрамиз. Ҳар 4-5 кунда майдонга тушмоқдамиз, шунга қарамай жисмонан жуда яхши ҳолатдамиз.
Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар исталган рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб келишмоқда. Бир неча ўйинларда буни кузатдик. Турнир жадвалида "Металлург" эгаллаган ўрин ҳам буни исботлайди.
Беллашув биз учун осон кечмаслиги табиий. Бўлажак учрашув биз учун жуда муҳим. Унда бизни фақат ғалаба қониқтиради.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди
Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати
Фикрлар