Достон узр сўради
02 мар 2018 18:11
Янгиликлар
Достон узр сўради
Кеча Фарғонада Суперлиганинг 1-тур доирасидаги "Нефтчи" - "Насаф" учрашувининг 11-дақиқасида майдонда жиддий тўқнашув юз берди. "Нефтчи" ҳимоячиси Достон Турсунов "Насаф" аъзоси Дониёр Нарзуллаев билан кескин тўқнашиб кетди ва натижада Нарзуллаев ҳушидан кетганди. Аммо шифокорларнинг тезкор ёрдами остида Дониёр Нарзуллаев тезда ўзига келди. Аммо футболчи жиддий тўқнашувдан кейин ўйинни давом эттира олмади.
Шу хусусида биз "Нефтчи" ҳимоячиси Достон Турсунов билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўзим ҳам кутмагандим. Бу каби ҳолатлар, тўқнашувлар футболда бўлиб туради. Аммо кечаги вазият мен билан боғлиқ дастлабки бу каби қўрқинчли тўқнашув бўлди. Мен кейин тезда Дониёрдан узр сўрадим. Ҳозир ҳам матбуот орқали ушбу тўқнашувда Нарзуллаевга етказган жароҳатим учун ундан узр сўрайман. Биз кейин гаплашдик. Унинг ҳолати яхши. Ўзаро суҳбатда ҳазиллашишга ҳам улгурдик. Дониёр тўғриси ўша вазиятни эслай олмади. Аммо у ҳам футболда бу каби тўқнашувлар бўлиб туришини айтди. Дўстимга соғлиқ тилайман. Кечаги тўқнашув учун мухлислардан ҳам узр сўрамоқчиман. Чунки барча қандайдир сониялар ичида тушкун кайфиятга тушиб қолди. Мен ўша пайтдаги ҳолатимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Муҳими, Дониёр ўзига келди ва у билан барчаси яхши", - дейди Достон Турсунов.
"Насаф"дек кучли жамоадан очко олиш албатта ёқимли. Шу боисдан ҳам мен кечаги ўйинда биз очко йўқотдик, деб айтолмайман. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Достон Турсунов.
Қуйида кечаги вазиятни томоша қилиш мумкин.
Фикрлар