

"Ироқ билан ўйин яхши ўтди. Тўғри бизга бироз қийин бўлганини тан оламан. Лекин ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт эди.
Бу жамоа янги тузилди, лекин аслида деярли барча футболчилар турли терма жамоаларда ўйнашган. Шу боис улар билан тил топишишда муаммо бўлгани йўқ. Насиб қилса бу жамоа расмий мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади", - дейди Достон Турсунов.




