

“Гол урганимдан албатта, бахтлиман. Гол уриб, жамоага ғалаба келтириш ёқимли. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритганимиз бизга яна куч беради. Энди кейинги учрашувга бундан ҳам жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз”, - деди ҳимоячи.
- Рақиб бугун қандай таассурот қолдирди?
- Уммон ёшлар терма жамоаси бизга жуда ёқди. Жамоа бугун ажойиб ўйнади. Тўпни ушлаб туриш, тезкор ҳужумлар, умуман гуруҳдаги энг қийин рақиб айнан Уммон дея оламан.
- Чорак финалда ким рақиб бўлишини истайсиз? Масалан, Япония ҳозир гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиши мумкин (Таҳририят: Бизга Япония тушиб бўлди).
- Чорак финалда кучсиз жамоа бўлмайди ва бизга ким рақиб бўлишидан қатъий назар биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз.
- Бугунги учрашувда жамоадошларингизнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?
- Биз бугунги учрашувда бир жамоа сифатида ҳаракат қилдик. Ғалаба жамоаники. Жамоа қандай ҳаракат қилгани ҳақида фикр билдириш бироз қийин.




