UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  164 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7

"Дўстлик Тошкент" Шерзод Қодировнинг "Динамо"га ўтиши борасида муносабат билдирди Янгиликлар

"Дўстлик Тошкент" Шерзод Қодировнинг "Динамо"га ўтиши борасида муносабат билдирди

Бугун сайтимизда Суперлига иштирокчиси "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамовни пойтахтликлар ҳужумчисига бўлган қизиқиши ҳақида хабар чиқди.

Эшитдик-да! "Динамо" Про лига тўпурарларидан бирига жиддий қизиқмоқда


Шу муносабат билан "Дўстлик Тошкент" раҳбари Жўрабек Ниғматовдан мазкур ҳолатга ойдинлик киритдик.

"Жамоамизнинг асл мақсади ёшларга имконият берган ҳолда уларни катта жамоаларга йўналтириш. Дебют мавсумимиз ёмон ўтмаяпти деб ўйлайман. Биринчи йил учун керакли тажрибаларни тўплаяпмиз. Кўплаб футболчиларимизга қизиқишлар бўлмоқда , нафақат Суперлига , балки чет ел жамоалардан ҳам. Қодировга келадиган бўлсак, у учун хурсандмиз. Агар терма жамоа бош мураббийи бўлган мутахассисдан таклиф тушса, музокара олиб боришга тайёрмиз. Ҳозирча расмий таклиф тушгани йуқ. Ишонтириб айтаманки, Шерзод исталган Суперлига клубида ўйнаб кета оладиган салоҳиятли йигит, ўсишда давом этса ва МТЖ дан ҳам таклиф тушса, хайрон колмайман.

Истеъдодлар борасида 2025 йилда кўп совғаларимиз бор. Футбол мактабимизда тарбия топаётган футболчилар келаси йили катта имкониятга эга бўладилар. Биз нафақат Суперлига, балки хорижга футболчи тайёрлашни мақсад қиляпмиз ", - дейди Жўрабек Ниғматов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика