Дортмунднинг "Боруссия" Митроглу ва Жексон Мартинесни сотиб олмоқчи

Tolibjon Qosimov
10 апр 2014, 14:22
Goal.com нашрининг хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби бир қатор ҳужумчиларга қизиқиб қолди.
Жамоа "Герта"дан Адриан Рамос билан келишувга эришиб бўлди.

Кейинги мақсад грециялик Костас Митроглу ("Фулхэм") ва колумбиялик Жексон Мартинес ("Порту") каби ҳужумчилар бўлиб турибди.

Митроглуга 15 миллион, Мартинесга 40 миллион евро тўланиши керак. Томонлар музокара ўтказишлари лозим.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net