Дортмунднинг "Боруссия" клуби Суперлигада иштирок этишни рад этди

Alisher
19 апр 2021, 16:37
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке немис клуби Суперлига рўйхатига кирмаслигини айтди.

"Европа клублари ассоциацияси (ECA) кенгаши аъзолари якшанба куни кечқурун виртуал конференцияда йиғилишди ва ўтган жума куни қабул қилинган кенгаш қарори ўз кучида қолишини тасдиқладилар. Ушбу қарор клубларнинг УЕФА Чемпионлар Лигасида кўзда тутилган ислоҳотни амалга оширишни исташини англатади. ECA кенгаши аъзолари Суперлигани яратиш режаларини рад этишди", - дейди Ватцке.

"Боруссия" бош директори ECA кенгашида қатнашган иккала немис клуби ҳам ("Бавария" ва "Борурссия") барча муҳокамаларда "юз фоиз битта фикр" намойиш этишини таъкидлади.

→ LIVE  Европа Суперлигаси. Мусобақа борасидаги барча хабарлар битта саҳифада

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: bvb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›