Доннарума жароҳати боис бир неча ҳафта майдонга туша олмайди

3 апр 2019, 20:21
“Милан” посбони жароҳати боис бир неча ҳафтани майдондан ташқарида ўтказади.

Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Италиялик посбон А сериянинг 30-тури доирасида “Удинезе”га (1:1) қарши беллашувда жароҳат олиб, 12-дақиқадаёқ ўз ўрнини Пепе Рейнага бўшатиб берганди.

Шунингдек, “Милан”нинг бошқа бир футболчиси Лукас Пакета ҳам ушбу баҳсда тўпиғидан жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Italia