Дониёр Усмонов “Қўқон-1912”га қайтди

Tolibjon Qosimov
3 мар 2015
Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган Дониёр Усмонов ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли ўйинчи бўлгани учун мавсумлар оралиғида “темирйўлчилар” йиғинига бориб қўшилганди.
21 ёшли ҳужумчини яна ортга қайтиши борасида ҳар икки клуб ўртасида ўзаро музокара ўтказилди ва якунда Усмонов “Қўқон-1912”да ўйнайдиган бўлди. Иқтидорли ҳужумчи кечадан жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади.

Табиийки Дониёрнинг қайтиши ишқибозларни хурсанд қилса ажаб эмас. Негаки Усмонов ўтган йили иккинчи босқичда 16та гол уриб, биринчи лигада иккинчи босқич тўпурари бўлган. Қолаверса, бу орқали қисқа вақт ичида маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: kokand1912.uz