

Жумладан якунига етган мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида ўтказган маҳоратли ярим ҳимоячи Дониёр Назруллаев билан шартнома имзоланди.
Дониёр Назруллаев "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўзга ташланган ярим ҳимоячи бўлган.
"Нефтчи" ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоанинг юксак марраларга эришиши учун клуб шарафини муносиб ҳимоя қилишида Дониёр Назруллаевга омадлар тилаб қолади.
"Нефтчи" матбуот хизмати



