UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   0 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  1 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ" Янгиликлар

Дониёр Исмоилов: "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Про лига 18-турида ўз майдонида "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 Ушбу учрашувдан сўнг ўз дубли билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшган Дониёр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Дастлаб "Динамо" билан кечган ўйинда ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Ўйин давомида иккита ажойиб гол урдингиз ва жамоангизнинг ғалабасига муносиб улуш қўшдингиз...

- Аввало мухлисларга кҳаво совуқ бўлишига қарамасдан келиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат айтмоқчиман. "Динамо" билан ўйинлар ҳар доим қизиқарли кечган. Менимча биз ғалабани рақибдан кўпроқ хоҳладик. Голларимга келсак бунда бутун жамоанинг ҳиссаси бор. Голда фақат мен ҳаракат қилмадим, жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан.

- Сафарда бу жамоа билан баҳсда "Турон" бироз қийналган эди. Кеча эса аксинча эркин ва хотиржам тўп тепди...

- Сафарда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Кеча эса уйда, мухлисларимиз кўз олдида ҳаракат қилдик. Аввалги учрашувда мағлуб бўлганимиз туфайли бу сафар ғалаба қозонишимиз зарур эди. Клуб раҳбарларини, мухлисларни хурсанд қила олдик.

- Умуман ёш жамоа сифатида шаклланиб бораётгани "Турон"нинг Про лигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз Про лигада яхши иштирок этмоқда. "Турон"нинг ёш жамоа сифатида юқори ўринларда юриши катта ютуқ. Худо хоҳласа омадимиз келса Суперлигада ўйнаймиз. Буни бутун жамоа хоҳламоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика