Дониёр Исмоилов «Турон»да

Narzulla Saydullayev
5 фев 2020, 14:51
ПРО-Лига вакили «Турон» жамоаси ўз таркибини кучайтириб бормоқда.

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани жамоаси сафига куни-кеча Дониёр Исмоилов келиб қўшилди. Ўтган мавсумни «Андижон»да ўтказган қанот ярим ҳимоячиси «бургутлар» таркибида Суперлигада 11та учрашув (613 дақиқа) ўтказди.

Ҳозирда 26 ёшли футболчи «Турон» таркибида Фарғона шаҳрида ўтаётган «Ҳоким Кубоги» турнирида иштирок этмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia