Дониёр Абдуманнопов: "Турнирдаги энг кучли рақибни мағлуб этдик"
03 сен 2022 01:20
Янгиликлар
Дониёр Абдуманнопов: "Турнирдаги энг кучли рақибни мағлуб этдик"
Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Дониёр Абдуманнопов ғалаба таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бугун қийин ўйинда ғалабага эришдик. "Пахтакор" кучли жамоа эди ва ушбу рақибга қарши кураш олиб бориш машаққатли тарзда ўтишини билардик. Суперлига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйинни кўриб чиқдик ҳамда камчиликларини ўргандик. Бугун ғалаба қозонишимизга рақибни яхши ўрганганимиз сабаб бўлди, деб айта оламан. Ўйлашимча, турнирдаги энг кучли рақибни мағлуб этдик. Келгуси баҳсларда ҳам мана шу руҳда давом этишга ҳаракат қиламиз", деди Абдуманнопов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар