"Днепр" Коноплянкани 16 миллион фунт эвазига "Ливерпуль"га сотади

Tolibjon Qosimov
31 янв 2014, 13:47
Mirror нашрининг хабар беришича "Днепр" ва "Ливерпуль" Украина терма жамоаси аъзоси Евгений Коноплянка борасида келишувга эришишди.
Украиналик футболчи мерсисайдликлар билан тўрт ярим йилга шартнома тузади. Трансфер баҳоси эса 16 миллион фунт эканилиги таъкидланмоқда.  Конопланканинг "Ливерпуль"даги маоши ҳафтасига 60 минг фунт стерлингни ташкил қилади.

Яқин вақт ичида, бу борада расман маълум қилинади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net