Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз"
31 июл 2022 16:07
Янгиликлар
Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз"
Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан бўлган суҳбатда футболчи иккинчи даврага тайёргарлик, Минск йиғини ва позициясидаги рақобат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли биринчи даврада майдонга тушганим йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Ўйлайманки, иккинчи даврада нималарга қодирлигимни кўрсатаман",- дейди Побулич.
- Клуб ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Натижада яхшигина рақобат юзага келди...
- Рақобат бўлгани жуда яхши. Биз ҳаммамиз бир жамоа яъни "Бунёдкор"миз. Ҳозирда яхши формадамиз. Олдинда Суперлига ва кубок баҳслари бор. Таркибда танлов имконияти кенг.
- Минск йиғинидан қандай хулосалар чиқарилди?
- Икки ҳафта катта куч билан ишладик. Биз чемпионат стартига шаймиз. Олдинда "Сўғдиёна" билан баҳс кутиб турибди. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ёқимли.
- Биринчи даврадаги чемпионат баҳсларини ташқаридан кузатдингиз...
- Бу ерда ҳамма жамоадан очко олиш мумкин. Суперлига сифатли тарзда ўтяпти. Лигада ўсиш ва олдинга интилишни сездим. "Бунёдкор"нинг мақсади ҳар бир ўйинда юз фоиз куч билан ўйнаш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ва мавсумни юқори ўринларда якунлашни истаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар