UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  1 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Дмитрие Побулич: "Бунёдкор" Самарқандда уч очкога лойиқ эди" Янгиликлар

Дмитрие Побулич: "Бунёдкор" Самарқандда уч очкога лойиқ эди"

Иккинчи давра стартини муваффақиятсиз бошлаган "Бунёдкор" ўтган турда Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди.

Учрашувнинг аҳамияти юқори, икки жамоага ғалаба зарур эди. Мезбонлар Суперлигада жон сақлаш учун, "қалдирғочлар" эса турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаш учун астойдил ҳаракат қилишлари кутилганди. Дмитрие Побулич ва Усмонали Исмоналиевнинг голлари якунда пойтахт клубига ғалаба келтирди. Бу борада жамоанинг сербиялик легионери Дмитрие Побуличнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Динамо

Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 25'

Суперлига. 17-тур

28/08/2022, 19:00

2
:
1
Тугади

Бунёдкор

Усмонали Исмоналиев - 57', Дмитрие Побулич - 62'

45'
90'
25'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
46'  Тўлқин Эргашев (Ислом Шарипов)
71'  Евгений Чумак (Саҳоб Рашидов)
84'  Марат Бикмаев (Фаҳриддин Алимов)
32'  Иброҳим Томива (Усмонали Исмоналиев)
57'  Усмонали Исмоналиев
62'  Дмитрие Побулич
71'  Умарали Раҳмоналиев (Авазбек Ўлмасалиев)
89'  Расул Йўлдошев (Умидбек Султонов)
89'  Дмитрие Побулич (Билол Туплиев)



- Суперлигада муҳим бўлмаган ўйиннинг ўзи йўқ. Қўлга киритилган ёки йўқотилган очко турнир жадвалидаги ўрнингизга таъсир қилади. Бир нечта омадсиз ўйинлардан сўнг ўзимизга келишимиз учун ғалаба зарур эди. Ўйлайманки, биз Самарқандда уч очкога лойиқ эдик. 


- "Бунёдкор"да профессионал футболчилар йиғилган. Босим остида ўйнаш нормал ҳолат. Ҳозирги натижаларимиз мавсум охирида қандай ўринни эгаллашимизни кўрсатиб беради, дея оламан. Жамоамизда ёш футболчилар бор. Беқарорлик кузатилиши табиий. Олдиндаги баҳсларда хатоларни бартараф қилиб, ўйиннинг сўнгги дақиқасигача бор кучимизни ишга соламиз. 



- Суперлигада кўпроқ тўп билан муомала қиладиган жамоаларнинг ўйини манзур келмоқда. Мисол учун, "Олимпик" ва "Насаф"ни айтишим мумкин. Ҳақиқатдан ҳам чиройли футбол кўрсатяпти. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика