Диёр Туропов: “Қозоғистондан Темурлан исмли футболчи кўрикдан ўтмоқда”
28 дек 2016 12:16
Янгиликлар
Диёр Туропов: “Қозоғистондан Темурлан исмли футболчи кўрикдан ўтмоқда”
Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоаси мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоада бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишяпти.
“Мавсумга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Кунига икки маҳалдан йиғин ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний машқлар бўлса кечки пайт тўплар билан ишлаяпмиз. Барибир асосий урғуни жисмоний ҳолатимизга қаратганмиз. Жамоада бир қатор янги футболчилар бор. Янги йилдан сўнг ҳам футболчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришса керак. Жамоамиз ҳозирча ёшлардан иборат. Клубга Беларусдан легионер футболчи келган у кўрикдан ўтмоқда. Қозоғистондан Темурлан исмли футболчи ҳам жамоамизда кўрикдан ўтмоқда”, - дейди “Олмалиқ” клуби футболчиси Диёр Туропов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар