UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  2 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  33 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   17 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0

Диёр Мирзабоев: "Футболчиларимизнинг кўзида иштиёқ кўринмади" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Футболчиларимизнинг кўзида иштиёқ кўринмади"

9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон” жамоаси катта мураббийи Диёрбек Мирзабоев иштирок этди.




"Биринчи бўлим тўлиқ “Сурхон” жамоаси устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда ҳимоячимиз четлаштирилди. Бир нарсага тушунмадим, ёки биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ёки бир киши кам бўлиб ўйнасак жамоа яхши ўйнайди шекилли. Биз мураббийларнинг айбими ёки бошқа сабабми футболчиларда иштиёқ кўринмади, уларни кўзи ёнмади. “Сурхон” жамоасини адолатли ғалаба билан табриклайман",- дея гап бошлади Диёр Мирзабоев.

- “Андижон” нима учун ўз майдонида беш нафар ҳимоячи билан ўйнади?

- Бу саволни бош мураббийга беришимиз керак. Ҳозирги кундаги ҳолатимиздан келиб чиқиб ҳимоявий ўйин кўрсатяпмиз. Чунки, иккита марказий ҳимоячи билан ўйнасак рақиблар кўпроқ ҳужум уюштирмоқда. Шуни олдини олган ҳолда, ҳимоявий ўйин намойиш этяпмиз.

- Кумиковнинг иши қачон ҳал бўлади?

- Бу саволни раҳбариятга бериш керак.

- Жамоанинг ғалабасиз серияси салбий таъсир кўрсатмаяптими?

- Юта олмаган бўлсакда, сўнгги учта учрашувни дуранг ўйнадик. Йигитларни кайфиятлари яхши эди, муҳит ҳам яхши эди. Ушбу ўйинга тайёргарликни кўнгилдагидек кўргандик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика