UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Диёр Имомхўжаевдан: Эсиз 9 йил… Янгиликлар

Диёр Имомхўжаевдан: Эсиз 9 йил…

“Олмалиқ” футбол клубининг Олий Лигада пайдо бўлиши ажабтовур бўлганди.

Чемпионатнинг қуйи лигасида ўнталикка аранг кирадиган жамоа илдизи бақувват бўлгани учун ҳам спорт принциплари индамайгина бир четга чиқиб қолганини кўпчилик эслайди. Биргина оғзаки буйруқ билан ўша вақтларда “ОТМК” деб юритиладиган жамоа ўзини элитада кўрганди.

Бугун ўша воқеага тўққиз йил тўлган. Ҳар холда қарор эгалари уялиб қолмади. Йил бўйи лигада жон сақлаб қолиш учуш кураш олиб борадиган жамоалардан фарқли ўлароқ, “Олмалиқ” навбатдаги “Металлург”га айланди. Ўхшатиш учун ҳеч кимдан узр сўрамайман, ҳомийси бошқа-бошқа бўлгани билан бу клубларнинг мақсад ва вазифасида катта фарқ пайқамаганман. Истаса ҳар қандай рақибидан очко олади, истамаса улашиб юборишда ҳам беназир.

Шунга қарамай битта ҳақиқатни доим тан олганман, “Олмалиқ” ва “Металлург”дек бўлиш учун ҳам катта тажриба керак. Водий клубларининг Олий Лигада аранг юрадиган жамоалари сарф этаётган пул буларникидан кўпроқ. Аммо натижаси яхши эмас. Рустам Мирсодиқов ва Игорь Шквирин фаолияти мана шу важдан олиб қараганда ҳам менга ёқиб келган, яширмайман. Ҳар холда, йўқдан бор қилишга ҳаракат қиладиган мураббийлар.

Бугун Игорь Шквирин ўша “Олмалиқ”дан кетадиган бўлиб турибди. Аслида бу оддий ҳол, ҳеч ким ҳеч қайси клубда боғлаб қўйилмаган. Ҳатто Саркисяндек одамни ҳам “Нефтчи”дан олишган. Бироқ қандай қилиб деган савол ўртага ташланганида, биздаги принциплар ҳар қандай кишининг ҳафсаласини пир қилади. 9 йил давомида “Олмалиқ” учун меҳнат қилган Игорь Шквиринни ҳам деярли Саркисянникидек тақдир қарши олгандек, менга шундай туюлди.

“Шайтанат” фильмидаги бир воқеани эслаб ўтаман... мақоланинг қолган қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика