UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  60 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  20 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0

Диёр Имомхўжаев: Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти

Охирги вақтларда ўзим ҳақимда кўп гапирдим, бундан уяламан, маъзур тутасиз.

Сирли сентябргача бир нималар билан ўзимни чалғитаётган бўлсам керак. Денгиз кучли тўфон олдидан жуда сокин тусга кириб олганидек, терма жамоа ўйинлари ва сайловлар олдидан футбол денгизи ҳам тинчроқ тургани маъқулмикин...

Бугун мен ундаги моҳир денгизчи ҳақида тўхталишни истадим. Бунгача севимли асарим “Граф Монте-Кристо”ни ёдга оламан. Унинг бош қаҳрамони Эдмон Дантес бир неча йиллик синовлардан сўнг ҳаётининг мазмуни бўлган денгизга қайтиб, бундаги саргузаштлари давомида ўқувчини сеҳрлаб қўяди. Худди унинг каби Хайрулла Ҳамидов ҳам ўз ўрнига қайтди. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Мухлислар Ҳамидовни биринчи галда футбол шарҳловчиси сифатида таниган, унинг ўзи ҳам миллионлар ўйинидан ҳеч қанақасига кечиб кета олмаган.

Энди мен 19 август санасини бир умр ёдимдан чиқармайман. Аввалроқ 12 августда қизлик бўлганим, Ҳамидов ҳам айнан шу санада илк бор оталик бахтига мушарраф бўлгани ҳақида ёзгандим. 19 август куни Испания сафардан қайтиб, қизимни илк бор бағримга босдим. Шу куни ўша машҳур овоз “Спорт” телеканалида жаранг сочди — қўшалоқ байрам.

“Футбол плюс” дастури ҳақида ўрта ёш ишқибозлар жуда яхши билади. Ўз вақтида бу лойиҳа мен қатори минглаб мухлисларни экран қаршисига “михлаб” қўйганди. Тунги футбол ўйинларининг шедевр шарҳи эса биз катта бўлгунимизча гўёки рўёга ўхшаб кетганди. Энди улар давом этади. “Майдонга футбол афсунгарлари чиқиб келишяпти. Мен уларни рақамларсиз, фақатгина ўша машҳур мақомлари билан таништираман. Чунки сиз сиз уларни яхши биласиз, уларни танимасликнинг ўзи уят...” Эсладингизми? Мана шу жумлалар энди ТВда яна жаранг сочади. Сиз билган овоз тунги вақтда хонадонингизга кириб боради.

Ўтган йил “Чемпион+” нашрида Ҳамидовнинг футбол журналистлари ҳақида мақоласи босилганди. Бунда газетада фаолият олиб бораётган журналистлар ҳимоячиларга, радиодагилар ярим ҳимоячига, ТВдагилар ҳужумчига қиёсланганди. Мен айтаётган моҳир денгизча ўз вақтида ҳужум чизиғида қатор голлар урган бўлса, қайтишни ҳимоядаги ўйинлари билан бошлади. Кейинроқ “Футбол плюс” лойиҳаси билан ярим ҳимоячига айланди. Ва ниҳоят у ўзининг севимли позициясига қайтди. Энди мухлислари ундан яна чиройли голлар кутади, реалликда урилаётган голларнинг гўзал шарҳи сари орзиқади.

Энди УзРепорт ва “Спорт” ўртасидаги рақобат янада жозибали бўлади. Ўзбекистонлик мухлислар кўҳна қитъанинг энг олди футбол учрашувларида ўзбек тилидаги шарҳларга гувоҳ бўлади. Мана энди бироз камтарроқ кўринган Италия ва Франция чемпионатларига ҳам файз киради. Бу қайтиш ҳаммамизнинг ютуғимиз бўлади.

Бир нарсани тан олиб айтиш керак, ўз вақтида Ахбор Имомхўжаев турган чўққидан йиллар ўтиб Давлат ака Турдиалиев ўрин олганди. Бугун мана шу чўққи ўзининг муносиб давомчисини қарши олган кун. Шарҳловчиликда Ҳамидов, Файзиев деган номлар бор экан, демак авлодлар алмашинуви маромида давом этган деб айтсак бўлади. Орадан йиллар ўтиб юқоридагиларга муносиб ўринбосарлар етишиб чиқаверади деб умид қиламан. Ва етишиб чиқиши учун ҳам моҳир денгизчиларнинг денгизда бўлгани яхши. Ахир орзумандлар улардан илҳомланади, ўрганади, ҳавас қилади.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика