UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  6 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Диёр Имомхўжаев: "Футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?"

Қабиҳ сўзларни эшитаётганимизга икки кун тўлди.

Жамоам бунга муносиб эмас. Ҳакамлик учун ким жавобгар ўзи демайман, футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?

Хунук иш "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинидагина бўлмади. Ҳеч бир сабабсиз Наманганда "Сўғдиёна", "Насаф" клубларига қарши ўйинларда ҳам стадионга нарсалар отилганди. Тезлик учун жарима ошганида аюҳаннос соладиган кишилар бўлади, аслида тезликни оширмаганлик учун жарима йўқ. Клуб огоҳлантирилганда аюҳаннос солганларга ҳам шу гап. Афсуски, йил бошидан буён бундай хунук ишлар Намангандан бошқа ерда кузатилмади.

Холисликни, адолатни талаб қилаётган томон бир неча миллисониялари юлиб олинган видеоларни тарқатишга уялаётгани йўқ. Биз маълум доира кишилар кўнгли учунгина ишламаймиз. Жарима ёки қарорларни биз ўйлаб топаётганимиз йўқ. ОФК ҳам, УЕФА ҳам, ФИФА ҳам шундай ишлайди. Буни билиш учун албатта халқаро майдонда ўйнаш шарт эмас. Биз истардик "Навбаҳор" халқаро аренада Ўзбекистон номидан иштирок этишини.

Маълум доира телефон рақамларни қандай тарқатаётгани, одамларни нималарга даъват этаётгани, одамлар бизни бўралаб ҳақорат қилганликлари борасидаги скринларни гуруҳларга фахр билан тарқатаётганларига гувоҳмиз. Бундай кишиларнинг холислик ҳақидаги иддаолари ўзлари учун сийлов. Биз бундай тарбия кўрмаганмиз.

VAR "Локомотив" стадионида "Локомотив" дарвозасига 2 та пенальти қўйганида қачонгача пойтахт клубларига ёрдам берасан деган ҳайқириқлар қулоққа чалинмади. VAR бўлмагунича ҳакамлар бизни синдиради деган фикрларни энг кўп ўшалар айтишди ва уларнинг ўйинларида VAR энг кўп ишлади. Бироқ ҳақиқатга тик боқишга келганида вазият ўзгармоқда. Чунки айрим клублар мухлислари ҳакам уй учрашувларида уларга ёрдам берилишига ўрганиб қолишди. Биз эса аввалги ишлар учун жавоб беришимизга тўғри келяпти. Чунки ҳисоб беряпмиз, одамларни эшитяпмиз, ўсяпмиз. Буни суистеъмол қилаётганлар, катта канал ёки гуруҳларда қасддан провакация қилаётганлар қонун олдида вақти келиб жавоб беради. Адолатни нафақат сиз, балки биз ҳам талаб қилишни биламиз.

Биз стадион тўлаётганидан албатта хурсандмиз. Шунинг учун ҳеч қачон ўтмаган кубок финалларини Наманганда ўтказяпмиз. Терманинг халқаро ўйинлари Наманганга берилди. Бунинг жавобини ҳам кўряпмиз. Шундан кейин ким расмий ўйинни сизга ишонади? Халқаро ҳакамни шу кўйга солмаслигингизга ким кафолат беради? Агар стадион фақатгина шундай кишилар билан тўлса ва сиз футболни кимгадир миннат қилиб томоша қилсангиз, яхшиси тўхтатинг. Бизга инсонлар керак, ким нима деса оғиб кетадиганлар эмас. Барибир тўла стадион пули тўлиқ касса қилинаётгани йўқ. Чунки кассага ишонилса, Ганага қарши ўйинини ҳам 20 минг эмас, 13 минг киши кузатган, сиз ҳақиқатни шундай масалаларда аввал талаб қилинг.

Наманганлик дўстларимиз, наманганлик адекват инсонларимиз билан доим биргамиз, ишонамизки, улар биздан ҳафа бўлишмайди. Бироқ бугун телевидение ходимлари Наманганда футбол учрашувларини олишдан ҳайиқиб қолишди, уларнинг кўпчилиги Наманганга бормоқчи эмас. Аслида эса "Навбаҳор" мухлисларининг асл гўзаллигини ҳам ўша телевидение бутун дунёга кўз-кўз қилганди. Футбол ҳакамлари наманганга бормоқчи эмаслар. Чунки уларнинг ҳам ўз оиласи бор, улар ҳам кимнингдир отаси, фарзанди. Биз ҳам ўз комиссарларимиз ҳаёти, хавфсизлиги учун жавобгармиз. Япониялик рефери бутун бир миллат жамоасининг тоза голини инобатга олмаган кунларда ҳам ҳакамни қувлаган ёки унга тош отган эмасмиз, афсуски бугунгилар орасида мана шундайлари ҳам бор.

Фикримни ҳақорат ила кўп сўрашибди: ҳакам тўғри ва яхши ишлади! "Пахтакор"нинг "Металлург"га қарши ўйинида эса нотўғри ишлади, бунинг жавобини беряпти. Агар Норсафаров дипломат бўлганида, 11 метрлик жарима бермасди. Биз эса ундан дипломат бўлишни эмас, профессионал бўлишни талаб қиляпмиз. Гапим кимгадир ёқиши шарт эмас. Ўзи ҳаммасини кўриб турибди. Ҳақоратлар учун чин дилдан ҳафаман, ҳайф сиздек тарбиясиз кишиларга", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика