

«Нима дейиш мумкин? Жаҳон даражасидаги ҳужумчи бизга 5та гол урди, 7та ҳам уриши мумкин эди. Мана шунақа гаплар.
Биз бундай ўйнамаслигимиз керак эди. Биринчи бўлимда «Бавария»ни ўз жарима майдонимиздан узоқда ушлаб турдик. Улар тезкорликни ошира олишмади.
Иккинчи бўлимда мана бу 9 дақиқа бўлди. 1:1 бўлганидан кейин 50 сония ўтгач гол қўйиб юбормаслигимиз керак эди. Бизни йўқ қилиб юборишганини тан олишим керак», – дейди Хеккинг.



