UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  0 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   4 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  32 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0

"Динамо"нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси аниқланди! Янгиликлар

"Динамо"нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси аниқланди!

Теглар :  ДинамоАзимов
Сўнгги икки ҳафтада давомида «Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровномага кўра, жамоанинг 23 ёшли футболчиси Жасур Азимов мухлислар томонидан 1-давранинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш якунларига кўра, Жасур Азимовга 66 та овоз берилган бўлиб, бу жами овозларнинг 24,5 % ташкил қилган. Ушбу футболчининг мухлислар танловига айланганлиги бежизга эмас. Жасур биринчи даврада «Динамо» сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланган. Азимов Олий Лигада 14 ўйинда, 1215 дақиқа давомида тўп сурган. Унинг «Насаф» ва «Нефтчи» жамоаларига қарши киритган ажойиб голлари «Динамо»га муҳим очколарни тақдим этган. У керак пайтда чап қанот ҳимоячиси, гоҳида таянч яримҳимоячиси сифатида тўп сурди.

«Биринчи давранинг энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида Жасур Азимовга Амиржон Сафаров «рақобатчилик» қилди. «Динамо» ҳужумчиси 54 овоз (20%) билан иккинчи ўринни эгаллади. Сафаров кубокдаги голларидан ташқари, Олий Лигада 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.

Бу сафар 3-ўринда бир йўла икки футболчи жой олди. Ҳимоячи Раду Рогак ва ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевлар бир хил 40 тадан овоз (14,8%) олишган.

Мухлислар ўртасидаги сўровномада, шунингдек, Жавоҳир Қаҳрамонов 27 та (10%), Акмал Бозоров 13 (4,8%), Сардор Сулаймонов 12 (4,4 %), Миркомил Локаев 11 (4,1%), Ориф Мамажонов, Михаил Наумовлар 4 та (1,5 %) овоз олишган.


«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика