UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

“Динамо” (Загреб) устози коррупцияда айбланиб қамалди. Жамоани олдинда “Тоттенхэм”га қарши баҳс кутмоқда Янгиликлар

“Динамо” (Загреб) устози коррупцияда айбланиб қамалди. Жамоани олдинда “Тоттенхэм”га қарши баҳс кутмоқда

Хорватия Олий Суди “Динамо” (Загреб) бош мураббийи Зоран Мамични коррупцияда айбдор деб топди.

Унга нисбатан 4 йил 8 ойга мўлжалланган озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилди.

Аввалроқ клуб спорт директори лавозимида ишлаган Мамичнинг акаси Здравко эса 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Зоран Мамич ва унинг укаси коррупция ҳамда уюшган жиноий гуруҳни ташкил қилиш айбловлари билан тергов қилинаётганди. Хорватия расмийлари уларни 2008 йил клуб бюжетидан 17,3 млн долларни ўзлаштирганликда ва 1,8 млн доллар миқдорида солиқни тўламаганликда гумон қилишганди.

Тахминларга кўра, айбланувчилар “Динамо” футболчиларининг хориж жамоаларига ўтишидан тушган комиссион суммани яширишган. Ноябрда Мамич ҳибсга олинган, аммо кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилганди.

Эслатиб ўтамиз, загребликларни 18 март куни Европа Лигаси 1/8 финали доирасидаги “Тоттенхэм”га қарши жавоб баҳси кутмоқда. Илк учрашувда эса "шпорлар" 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика