UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  3 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  2 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  2 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  10 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  7 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  6 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  27

Динамо Тбилисининг ашаддий ишқибози бўлган Мимино (Вахтанг Кикабидзе) вафот этди Янгиликлар

Динамо Тбилисининг ашаддий ишқибози бўлган Мимино (Вахтанг Кикабидзе) вафот этди

"Суюнчи", "Маҳаллада дув дув гап", "Келинлар қўзғолони", "Бриллиант қўл", "Ишдаги ишқ", "Тақдир ҳазили" ва "Операция Ы" фильмлари билан катта бўлган авлоднинг яна бир севимли киноси, шубҳасиз Грузия шедеври "Мимино"дир.

2022 йилнинг декабрь ойида 2011 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақада иштирок этиш учун илк маротаба Грузияга учдим. Бизни кутиб олган вакилга  берган саволларимдан бири, "Мимино" ва "Биринчи қалдирғочлар" фильмлари суратга олинган жой ҳақида бўлди. Яқин бўладиган бўлса, бориб эфир тайёрламоқчи бўлгандим. Аммо у Тбилисидан 90 км узоқликда эканНима учун бу актёр ҳақида ёзяпмиз дейсизми? У футболнинг ашаддий ишқибози, айниқса ўзи таваллуд топган Тбилисининг "Динамо" жамоаси мухлиси бўлган. Вахтанг Кикабидзе Грузия футбол афсонаси Давид Кипиани билан дўст эди. 1938 йилда таваллуд топган Грузия халқ артисти, "Мимино" серқирра ижодкор эди. У ҳам актёр, ҳам қўшиқчи, кинорежиссёр ва қатор сценарийлар муаллифи. 



1977 йил илк маротаба эфир юзини кўрган Мимино фильми унга катта шон шуҳрат келтирди. Бугун санъаткор, 84 ёшида бош мия саратони ҳасталиги натижасида вафот этди. Биринчилардан таъзия берганлар қаторида, бугун "Динамо" Тбилиси ва Грузия футбол фахрийларини ҳам кўришимиз мумкин эди.

"Спорт Экспресс" нашри 2014 йил ундан катта интервью олган эди. Ундан пача келтираман.


- ЖЧни томоша қиляпсизми (интерьвю ЖАРдаги ЖЧ пайти олинган)?

- Албатта, кечки ўйинларни ўтказиб юбораётганим йўқ. Аргентинага мухлислик қиляпман, Месси билан тенглашадигани йўқ. Лекин Голландияда ҳам ҳозир фантастик футбол борлигини айтишим мумкин.


- Футбол учрашувларига ташриф буюряпсизми?

- Авваллари кўп борар эдим, ҳозир унча эмас.


- Хотирангизда алоҳида сақланиб қолган футбол баҳсини ёдга олинг.

- 1973 йилда "Динамо" УЕФА Кубогида "Тоттенхэм" билан тушади. Ўшанда Тбилисида 1:1 ҳисоби қайд этилган, жавоб учрашувидан олдин бир футболчимиз гол урса жиянига бағишлашини айтди, яна биттаси кимигадир. Якунда 5:1 ҳисобда мағлубияга учрадик. Энг ёмон кўрганим, "тўйдан олдин ноғора чалишни". Ишни бажариб қўйиб катта гапириш керак. Яна 1981 йилги финал. Кубок эгалари Кубоги финалида "Карл Цейс"ни ажойиб тарзда мағлубиятга учратганмиз.


- Ўйинни қаерда кўрган эдингиз? 

- Африкада!


- Йўғе?

- "Орэра" ансамбли сафида гастролда эдим. Ўйинни ТВда кўра олмаганмиз, зўрға радио орқали керакли тўлқинга уланиб эшитганмиз. Ғалаба қозонганимиздан кейин бутун меҳмонхонани бошимизга кўтарган эдик.


- Кейин ўйинни кўрганмисиз?

- Албатта, бу ўйин ҳар йили Грузияда 13 май куни такрор қўйилади.


- Ўша таркибдан дўстларингиз бўлганми?

- Давид Капиани билан дўст эдик. Бир кун Ленинградда концертдаман, "Динамо" ҳам ўйинга келган экан, Давидни ўзим турган меҳмонхонага кўчирган эдим.


- Котэ Махарадзе билан гаплашганмисиз?

- Биз жуда яқин дўст эдик. Котэ бу - бутун бошли Сайёра! Уни кўпчилик шарҳловчи сифатида биларди, Грузия учун у моҳир актёр ҳам эди. Котэ вафот этганидан кейин Тбилиси ҳуддики "етим қолди". Ҳозиргача унинг йўқлигига қийналаман. Унинг уйида кўплаб тадбирлар бўларди, айниқса Киевнинг "Динамо"си келадиган бўлса.



...


Грузияга қилган сафарим давомида 1 соатли Видео блогимни суратга олгандим. Ўша сафар давомида "Динамо" Тбилиси стадионига ташриф буюрганимда айнан Котэ Махарадзени эслаганман. Эфирни эса Мимино фильмидаги машҳур грузин рақси эпизоди билан бошладим. Қизиқ бўлса томоша қилинг.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика