UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  6 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  2 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

«Динамо» стадионида янги ёритгичлар ўрнатилмоқда Янгиликлар

«Динамо» стадионида янги ёритгичлар ўрнатилмоқда

Хабарингиз бор, “Динамо” стадионида ёритгичлар ёритиш тизими нисбатан пастлиги боис, Суперлиганинг Самарқанддаги учрашувлари бошқа ўйинлардан барвақтроқ бошланарди.

Суперлига клубларини лицензиялаш талабларида стадионларнинг ёритиш тизими 1500 люкс талаб даражасида бўлиши ва ўйинларни кечки вақтда ўтказиш имконини бериши шартлиги белгилаб қўйилган.

Шунга мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ташаббуси билан “Динамо” стадионига қўшимча равишда «Philips» брендига тегишли янги ёритгичлар олиб келиниб, стадионга ўрнатилиши бошланди.

Мавсум бошида клуб раҳбарияти томонидан ПФЛга маълум қилинганидек, “Динамо” 2-даврадаги уй учрашувларини мухлислар учун қулай бўлган кечки вақтда янги ёритгичлар остида ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Суперлига 2-даврасидаги дастлабки уй учрашувни 10 август куни “Қўқон-1912”га қарши ўйин билан бошлайди.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика