"Динамо" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
27 июл 2023, 17:39
"Динамо" жамоаси Про лига 2-давраси олдидан ўз сафини янги ўйинчилар билан тўлдирмоқда.

Жамоа давралар оралиғида Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида тайёргарлик жараёнини олиб борди. Ушбу йиғинда жамоага таклиф этилган Душан Мийич клуб мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди. 

"Динамо" жамоаси сербиялик 30 ёшли марказий ҳимоячи билан йил охирига қадар шартнома имзолади.

Душан Мийич 1993 йилнинг 22 июнь куни Сербияда туғилган. Фаолияти давомида Сербиянинг бир қатор клубларидан ташқари, сўнгги мавсумда Арманистоннинг "Арарат" клубида тўп тепган. Мийич ўз вақтида Сербия ёшлар жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати