

Ўтган ҳафтада Тошкентда “Металлург” ва “Бунёдкор”га қарши назорат баҳсида майдонга тушган “Динамо” жамоаси бу сафар Навоий ва Қарши шаҳарларига сафар этади.
Айни дамда Самарқандда машғулотлар олиб бораётган “Динамо” клуби 1 февраль куни Навоий шаҳрида маҳаллий “Қизилқум” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.
2 февраль куни эса “Динамо”ни Қаршида яна бир Суперлига вакили “Насаф” билан ўртоқлик учрашуви режалаштирилган.
Ушбу баҳсдан сўнг жамоага уч кунлик дам берилиб, 6 февраль кунидан “Динамо” яна Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Икки ҳафталик йиғин доирасида бир қатор назорат баҳслари ва янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш кўзланган.
Назорат учрашувлари.
“Қизилқум” - “Динамо”
1 февраль. Навоий шаҳри.
“Насаф” – “Динамо”
2 февраль. Қарши шаҳри.



