"Динамо" Про-лигага равона бўлди
30 ноя 2019 17:22
Янгиликлар
"Динамо" Про-лигага равона бўлди
Самарқанднинг "Динамо" клуби Суперлигада сўнгги ўринни эгаллаган ҳолда Про-лигага тушиб кетди.
Суперлиганинг сўнгги, 26-турида "Динамо" Қаршида "Насаф"ни 2:1 ҳисобда мағлубиятга учратди. Аммо, параллель тарзда ўтказилган "Бухоро" ва АГМК ўртасидаги ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Беҳруз Шодмоновнинг ўйиннинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада пенальтидан урган голи туфайли бухороликлар Суперлигада қолиш вазифасини уддалашди. Регламентга кўра, "Динамо"нинг ўрнини А Про-лигада ғолиб бўлган Муборакнинг "Машъал" клуби эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, мавсум аввалида "Динамо" ва "Сурхон" клублари Суперлигадаги жамоалар сони ошиши ортидан юқори лигага йўлланма олишган эди.
Фикрлар