UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Италия кубоги. "Милан" – "Рома": Шомуродов асосий таркибда!  0 00:03Англия кубоги. "Ньюкасл" – "Арсенал". Таркиблар аниқ!  0 23:41Испания кубоги. "Реал Мадрид" "Леганес"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини эълон қилди  1 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  0 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  2 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  8 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  36 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  4

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими? Янгиликлар

"Динамо" - "Пахтакор". 6 йиллик анъана бузиладими?

Теглар :  ДинамоПахтакор
Олий Лига 18-турининг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Жума куни «Динамо» жамоаси мухлислари қаршисида «Пахтакор»га қарши саф тортади.

КИМ ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА?

Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоага ҳам жуда зарур. «Динамо» иккинчи даврани мағлубият билан («Металлург» ва «Шўртан») бошлаган бўлса, Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор» Навоийдан дуранг билан қайтиб, Тошкентда «Нефтчи»га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:0.

18-тур олдидан «Динамо» турнир жадвалида айни дамда 19 очко билан 12-ўринда бораётган бўлса, «Пахтакор» 28 очко жамғарган ҳолда 4-поғонадан ўрин олган. «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиққан бўлса, «Пахтакор» кубок баҳсларидан чиқиб кетган.

СОБИҚ ЖАМОАСИГА ҚАРШИ…

«Динамо» жамоаси сафидаги бир қатор футболчилар ўз вақтида «Пахтакор» сафида тўп суришган. Жумладан, Темур Жўраев, Алексей Николаев, Фарҳод Тожиевлар ўз вақтида пойтахтликлар шарафини ҳимоя қилишган бўлишса, черногориялик Аднан Ораховац сўнгги уч мавсумни ушбу клуб сафида ўтказаётганди. «Пахтакор»дан ижара асосида ўйнаётган Саиджамол Давлатжонов бу турда «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

«Пахтакор» етакчиларидан бири Жамшид Искандеров эса «Пахтакор»гача Олий Лигадаги дебютини айнан «Динамо»да нишонлаб, Самарқандда фаолият юритган. Шунингдек, Достон Ибрагимов ҳам ўтган мавсумни айнан «Динамо» сафида ўтказиб, бу йил «Пахтакор» сафида ҳаракат қилмоқда.

ЎЙИН РАВШАН ЭРМАТОВГА ТОПШИРИЛДИ

«Динамо» - «Пахтакор» учрашувини бошқариб бориш ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади.

Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК КИМДА?

«Динамо» ва «Пахтакор» жамоалари Олий Лига тарихида ҳозирга қадар 45 бор куч синашишган. 35 учрашувда «Пахтакор», 6 ўйинда «Динамо» устун келган. 4 ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати – 92:23 га тенг, меҳмонлар фойдасига. Ўзаро ўйинларда «Пахтакор» 109 очкога эга бўлган бўлса, «Динамо» 22 очкони қўлга киритган.

«Пахтакор»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. Бу 2015 йилда қайд этилган. «Динамо»нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

«Динамо» 6 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқанда мағлуб эта олмаяпти. Кўрамиз, биринчи даврада 16 йиллик нохуш анъанани бузган «Динамо» энди 6 йиллик нохуш анъанага чек қўя олармикан…

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:

07.06.2015 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
26.04.2014 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
18.10.2013 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР…
«Динамо» ўз майдонида бўлиб ўтган 22 та ўйиннинг 4 тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 14 бора уч очко билан қайтган. «Динамо» 2010 йилдан буён «Пахтакор»ни Самарқандда мағлуб эта олмай келмоқда.

СЎНГГИ ЎЙИН: «ПАХТАКОР» - «ДИНАМО» - 0:1
Жамоаларнинг сўнгги ўйини жорий мавсумнинг 3-турида Тошкентда ўтганди. 12 март кунги баҳсда Самарқанд жамоаси 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйиб, сафарда «Пахтакор»ни мағлуб этиб қайтганди. Ўшанда «Динамо» жамоасини пешқадамга айлантирган голга 88-дақиқада Раду Рогак муаллифлик қилганди.

АНОНС:
Олий Лига. 18-тур. 18 август (жума)
«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР»
Учрашув стадиони:
«Динамо» Марказий ўйингоҳи.
Учрашув бошланиш вақти: 18:00
Ўйин чиптаси нархи: 7 000 cўм.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика