UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  0 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  10 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  16 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

"Динамо" Ўзбекистон чемпионати тарихидаги рекордини такрорлади Янгиликлар

"Динамо" Ўзбекистон чемпионати тарихидаги рекордини такрорлади

Теглар :  Динамо
Биринчи Лига 16-тури доирасида сафарда «Локомотив-БФК» клубига қарши тўп сурган «Динамо» жамоаси 8:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришиб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги рекордини такрорлади.
Учрашувдан ҳужумкор бошлаган вакилларимиз дастлабки бўлимнинг ўзидаёқ яримҳимоячилар Темур Шарипов, Азамат Бобожонов ва Жонибек Кўчимовнинг голлари эвазига ўйин тақдирини деярли ҳал этиб қўйишди, 0:3.

Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар билан майдонга тушган самарқандлик футболчилар шу куни ёш «Темирйўлчилар»дан ҳар томонлама кучли эканликларини амалда намоён этишди.

Тажрибали ҳимоячи Алексей Николаев иккинчи тайм бошида ҳисобни 0:4 га етказган бўлса, кўп ўтмай ҳужумчи Алишер Холиқов ҳисобни 0:5 кўринишига олиб келди. Мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилган ёш голеадор Амиржон Сафаров ўйиндаги «хет-трик»ки эвазига ҳисобни 0:8 га етказиб, жамоамизга мавсумдаги энг йирик натижа – 8:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Эътиборлиси, Илҳом Шарипов бошчилигидаги жамоамиз Ўзбекистон чемпионати тарихидаги рекорди - энг йирик 8:0 ҳисобдаги ғалабани яна бир карра такрорлашди. Бунгача, «Динамо» 16 йил олдин - 2000 йилда Олий Лига доирасида Ангреннинг «Семурғ» клуби устидан худди шу ҳисобдаги ғалабани тантана қилганди. Бу рекорд «Динамочилар» томонидан яна такрорлангани яхши натижа.

Биринчи Лига, 16-тур.

«Локомотив-БФК» - «Динамо» - 0:8 (0:3)

Голлар:
Т.Шарипов, А.Бобожонов, Ж.Кўчимов, А.Николаев, А.Холиқов, А.Сафаров 3 та.

«Локомотив-БФК»: 1. Баҳодир Мирсоатов, 6. Абдулазиз Абдуҳамитов, 7. Суннат Саидов, 8. Никита Ефременко, 10. Рамзиддин Тўхтаназаров, 11. Рустам Яралиев, 17. Ҳаёт Сотволдиев, 22. Азимжон Омонжонов, 23. Диёр Усмонхўжаев, 24. Хожиакбар Ҳайдаров, 27. Шохруҳ Раззоқов.
Захира: 16. Равшан Ягудин, 4. Жаҳонгир Сакиев, 9. Муҳаммаджон Ҳусанов, 13. Шохруҳ Ҳикматов, 15. Шавкат Раимқулов, 19. Шукуржон Мўминов, 20. Хуршид Мўминов.

«Динамо»: 1. Михаил Наумов, 3. Бунёд Исроилов, 5. Фирдавс Абдусалимов, 6. Акмал Бозоров, 7. Омаджон Тайлоқов, 8. Жасур Азимов, 9. Виктор Клишин, 10. Азамат Бобожонов, 17. Алексей Николаев, 22. Темур Шарипов, 24. Жонибек Кўчимов.
Захира:
27. Шуҳрат Муродов, 2. Миркомил Лоқаев, 12. Жасур Қурбонов, 18. Алишер Холиқов, 19. Ислом Шарипов, 20. Амиржон Сафаров, 23. Комил Шарофутдинов.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика