UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  4 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  983 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади Янгиликлар

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида ифторлик тарқатилиб, намоз ўқиш учун шароит яратилади. Ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қилинади

Бугун, 6 май куни Про лига 6-тури доирасида мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири «Динамо» - «Нефтчи» баҳси ўтказилади.

Ҳаво ҳарорати ёмғирдан кейин салқин бўлса-да, Рамазон ойида аксарият футболчилар ва мухлислар рўзадор эканлиги муносабати билан «Динамо» стадионида ўтадиган бугунги ўйин аввалдан белгиланганидек соат 18:50да бошланади. Биринчи бўлимдан кейин рўзадорларнинг рўзасини очиши инобатга олинган.

Аввалги ўйинларгидек бу сафар ҳам самарқандлик савобталаб ва жонкуяр мухлислар томонидан рўзадор мухлислар учун ифторликка Оби Зам-зам, араб хурмоси, егулик тарқатилади. Фарғонадан Самарқандга келаётган меҳмон жамоа мухлислари учун ҳам ифторлик тайёрлаб қўйилган.

Шунингдек, бир қатор фахрий мухлисларнинг талаб ва истаклари инобатга олган ҳолда аввалги ўйинларда бўлгани каби «Динамо» - «Нефтчи» учрашуви 1-бўлимидан кейин ўйингоҳда намозхонлар учун Шом намозини адо этишлари учун 15-секторнинг орқа томонида шароит яратилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва жуда муҳим баҳсда жамоамизни қўллаб-қувватланг! Энг ашаддий мухлисларни 14-секторга таклиф қиламиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика